Тошкентдаги «Бунёдкор» стадиони ёнида янги кўприк қурилишига тайёргарлик кўрилмоқда (фото)

Тошкентдаги «Бунёдкор» стадиони ёнида янги кўприк қурилишига тайёргарлик кўрилмоқда (фото)

Тошкентнинг «Мирзо Улуғбек» метро бекати ва «Бунёдкор» стадиони жойлашган нуқтасида янги кўприк қурилишига тайёргарлик ишлари бормоқда. Бу ҳақда «Письма о Ташкенте»га асосланиб, Daryo.uz хабар бермоқда.

Илова қилинган суратларда кўчанинг ўртасидан ўтган кўкаламзор ҳудудлар текисланаётгани, бордюрлар олиб ташланаётганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишмасида ҳам йўл ўтказгич барпо этилмоқда. Кўприк Наврўз байрами арафасида ишга туширилиши мўлжалланмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.