Тошкентдаги энг “тирбанд” айланма йўл бузиб ташланди

Тошкентдаги энг “тирбанд” айланма йўл бузиб ташланди

Вилоятлардан ушбу айланма йўл орқали ҳар куни 4 мингдан ортиқ автомашина Тошкентга кириб келади ҳамда чиқиб кетади. Ушбу айланма йўл эса бузиб ташланди, деб ёзади uznews.uz.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтга энг кўп транспорт қатнови Роҳат айланма йўли орқали амалга оширилиши кузатилган.

Ҳеч кўзингиз тушганми? Ушбу айланма йўлдаги тирбадликларга. Қолаверса орангизда ушбу тирбандликлар иштирокчилари бўлиши табиий. Бунинг асосий сабаби эса йўлнинг 3 йўлакдан иборат бўлганлиги ва пойтахтимизга ташриф буюрувчилар, меҳмонларнинг сони йилдан йилга ошиб бораётганлигидадир.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ташаббуси билан ушбу тирбадликларни бартараф этиш чоралари кўрилиб кенг кўламдаги қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу ишлар натижасида Роҳат чорраҳасида юзага келаётган ноқулайликлар 3 кун ичида бартараф этилиб 5 йўлакли айланма йўл замонавий чорраха қиёфасига келтирилади.

Албатта амалга оширилаётган ушбу қурилиш ишлари аввалгиларининг давоми сифатида йўлларнинг 5 йўлакли айланма йўлига айланиши, пойтахтимизга ташриф буюраётган меҳмонларга ўзгача совға бўлади.

Замонавий шаҳарсозлик, йўл қурилиши ва юқори сифатли технологиялар асосида барпо этилаётган Роҳат чоррахасида иш жараёни қизғин тарзда олиб борилмоқда. Йўл четидаги бетон тўсиқлар янги замон талаблари даражасидагига ўзгартирилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, вақтинчалик юзага келаётган ноқулайликлар учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳримиз аҳолиси ҳамда меҳмонларидан узр сўрайди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.