​Тошкентдаги «Жанубий» вокзали янгича кўринишда бунёд этилади

​Тошкентдаги «Жанубий» вокзали янгича кўринишда бунёд этилади

Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши кутилаётган мазкур иншоот юртимиздаги мавжуд вокзалардан кўриниши жиҳатидан тубдан фарқ қилади. Бу ҳақда Sof.uz ёзмоқда.

«Боштранслойиҳа» АЖ томонидан лойиҳалаштирилган мазкур иншоот hi-tech усулда барпо этилади. Бинонинг ташқи кўриниши оқ рангда бўлиб, нақшлар керамика ва сунъий тошлар билан безатилади. Вокзал бир қаватли бўлиб, Тошкент шаҳар иқлимини инобатга олган ҳолда иситиш ва совутиш тизимларига алоҳида эътибор қаратилган. Бу ерда йўловчиларга кўплаб қулайликлар яратилади. Шунингдек, 8,7 Х 6 метр бўлган жаҳон андозаларига мос юқори сервис хизмати кўрсатишга мўлжалланган VIP зал режалаштирилган.

Яна бир қулайлик, иншоотнинг ҳар икки томонида автотураргоҳлар барпо этилади. Темир йўл кассалари бино ташқарисидан жой олган бўлиб, замонавий тарзда қурилади. Бинонинг олд томони ободонлаштирилиб, марказда 20 метр диаметрдаги фаввора бунёд этилади. Бино бир суткада ўн минг кишига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Шу кунгача бу ердан фақат шаҳарлараро йўналишларда қатновлар амалга оширилган бўлса, эндиликда бир қатор маҳаллий йўналишлар “Тошкент–Жанубий” вокзалидан амалга оширилади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.