Тошкентдаги камералар бир кунда 575 та қоидабузарлик ҳолатларини қайд этди

Тошкентдаги камералар бир кунда 575 та қоидабузарлик ҳолатларини қайд этди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲБ пойтахтда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари ва ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар ҳақида маълумот берди, деб ёзади Darakchi.uz

2017 йилнинг 19 август куни Тошкент шаҳри ҳудудида 6 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 7 нафар шахслар тан жароҳати олган, 1 нафар шахс вафот этган.

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРИ:

2017 йилнинг 19 август куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2886 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 769 тасини қўпол турдаги, 22 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 19 август куни жами 575 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, 283 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 292 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.