Тошкентдаги кичик ҳалқа автомобиль йўлининг маълум қисми ёпилади

Тошкентдаги кичик ҳалқа автомобиль йўлининг маълум қисми ёпилади

Кичик ҳалқа йўли ва Фарғона йўли кўчаларининг кесишувидаги кўприкнинг қурилиши муносабати билан ҳалқа йўлининг Шимолий вокзал яқинидаги қисми тўрт кунга ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга таяниб, «Новости Узбекистана» хабар берди.

«Тошкент Кичик ҳалқа йўлининг Махтумқули (Эски ТошМИ) кўчасидан Амир Темур кўчасигача (Шимолий вокзал) бўлган қисми автотранспорт ҳаракати учун 21 августдан 24 августга қадар ёпилади», — дейилган хабарда.

Бунга сабаб Кичик ҳалқа йўли ва Фарғона йўли кўчаси кесишган жойдаги кўприкнинг таъмирланиши экан.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий вокзал яқинидаги йўл ўтказгични қайта қуриш ҳақидаги қарор ушбу йилнинг март ойида қабул қилинган эди. Май ойининг охирида қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Узунлиги 346, кенглиги 30 метр бўлган кўприк қайта таъмирланади ва унга узунлиги 281 ва кенглиги 22 метр бўлган янги бўлак қўшилади. Кўприкнинг икки четидан пиёдалар йўлаклари қурилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.