Тошкентдаги Турин политехника университети болалар аттракционлари учун мини-автобус ва поезд ишлаб чиқди

Тошкентдаги Турин политехника университети болалар аттракционлари учун мини-автобус ва поезд ишлаб чиқди

Тошкентдаги Турин политехника университети маданият ва истироҳат боғлари моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ўз ҳиссаларини қўшди. Бу ҳақда «Дарё»га ўқув юрти мутасаддилари маълум қилди.

Технопарк муҳандислари 4-босқич талабалари билан ҳамкорликда аттракцион учун 20 кишига мўлжалланган мини-автобус ҳамда локомотив ва 4 вагондан иборат поезд ишлаб чиқди.

Автобус ва локомотив қуввати 5,5 соатга етадиган аккумулятор батареяда ишлайди. Иккисининг ҳам кучи 900 ватт бўлиб, соатига 10 километр тезликка эга.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.