Тошкентдаги Турин политехника университети ҳайдовчисиз ҳаракатланувчи автомобиль лойиҳасини тайёрлаяпти

Тошкентдаги Турин политехника университети ҳайдовчисиз ҳаракатланувчи автомобиль лойиҳасини тайёрлаяпти

Тошкентдаги Турин университети «Ўзавтосаноат» буюртмаси асосида ҳайдовчисиз ҳаракатланувчи биринчи ўзбек автомобили лойиҳасини тайёрлаяпти. Бу ҳақда 31 май, пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Умиджон Салимов маълум қилди, деб ёзади Daryo.uz.

Салимовнинг қайд этишича, Турин политехника университетида ишлаб чиқилаётган ҳайдовчисиз автомобиль лойиҳаси «Ўзавтосаноат» ва компаниянинг Россиядаги икки ҳамкори томонидан молиялаштириляпти.

«Албатта, бу жуда мураккаб мавзу. Лекин бу йўналишда ҳам иш олиб боряпмиз», — дея қўшимча қилди Умиджон Салимов.

Аввалроқ «Ўзавтосаноат» Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича республика концепциясини тайёрлаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.