Тошкентдаги яна бир йўл автомобиллар ҳаракати учун очилди

Тошкентдаги яна бир йўл автомобиллар ҳаракати учун очилди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Махтумқули кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасига ўтувчи йўл автомобиллар ҳаракати учун қайтадан очилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги сайти хабар қилади.

“Пойтахтимизда олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш, ободонлаштириш ишлари фуқароларнинг турмуш кечириш шароитини яхшилашга қаратилган. Қолаверса бу йўллардаги ҳаракатланишни тартибга солиш, янги кўприкларни қуриш ва йўловчиларнинг мушкулини осон қилиш билан чамбарчас боғлиқдир.

Шу муносабат билан транспорт воситалари учун қулайлик яратиш мақсадида Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасидан А.Қодирий кўчасига ўтиш йўли очилганлигини маълум қиламиз”,- дейилади хабарда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#йўл

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.