Тошкентдаги янги метро бекатига Тожикистон шоири номи берилди

Тошкентдаги янги метро бекатига Тожикистон шоири номи берилди

Тошкентда янги барпо этиладиган метро бекатлардан бирига Тожикистон шоири ва республика Қаҳрамони Мирзо Турсунзода номи берилди, деб хабар қилди Sputnik.

Янги бекат Тошкентдаги Сергели тумани йўналишида жойлашган. Ушбу метро йўли тармоғини қурилиш ишлари олиб борилмоқда. 2019 йилда фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ "Тошкент метрополитени" УК бошлиғи сўзларига кўра, Юнусобод метро йўлининг 2 та бекати "Юнусобод" ва "Туркистон" қурилишнинг иккинчи босқичи якунланиш даражасида, янги йўлнинг эстакаси услубида қурилиш ишлари бошланди.

Сергели аҳоли турар жойидан 6 та бекатдан иборат бўлган узунлиги 7,1 км метро йўлининг биринчи босқичини топшириш режалаштирилган.

Шунингдек, янги метро айланма йўлини лойиҳалаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Қурилиш 5 босқичда бажарилади. Тармоқ йўлнинг умумий узунлиги 52,1 кмни ташкил қилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#Метро

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.