Тошкентдаги Юнусобод ва Мирзо-Улуғбек туманлари янги йўл орқали туташади

Тошкентдаги Юнусобод ва Мирзо-Улуғбек туманлари янги йўл орқали туташади

Яқин вақтлар ичида Тошкент шаҳрида навбатдаги қурилиш ишлари бошланади. Kun.uz сайти Nuz.uz нашрига асосланиб хабар қилишича, Юнусобод ва Мирзо-Улуғбек туманлари янги йўл орқали боғланади.

6 қаторли автойўл Mega Planet савдо маркази олдидан бошланиб, маҳаллалар ичидан ўтади ва Кабель заводига туташади. Ушбу йўл қурилиши давомида бир қанча турар жойлар ва  бинолар кўчирилиши кўзда тутилган. Булар қаторида 10га яқин хусусий уй ва «Салам Попалам» ресторани ҳам бор.

Дастлабки маълумотларга кўра, янги йўл кейинги йилнинг баҳорида очилиши мумкин. Бу йўлда илк ҳаракатланиш Наврўз байрами кунида йўлга қўйилиши назарда тутилган.

mryo1

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.