Тошкентдан Андижонга яна бир поезд қатнай бошлайди

Тошкентдан Андижонга яна бир поезд қатнай бошлайди

17 октябрдан бошлаб Тошкентдан Андижонга қўшимча поезд ҳаракатлана бошлайди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар қилган, деб Kun.uz ёзмоқда.

Хабарга кўра, йўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида «Тошкент-Андижон-Тошкент» йўналиши бўйича ҳар куни янги 62/61 сонли тезюрар поезди ҳаракатланади.

Поезднинг Тошкентдан кетиш вақти соат 16-30да, у Андижонга соат 22-30га етиб боради.

Поезд Андижондан соат 06-00да жўнаб кетади ва Тошкентга соат 12-10га етиб келади.

Шу сабабли 18 октябрдан «Андижон-Бухоро-Андижон» йўналишидаги 392/391 сонли поездининг, шунингдек «Тошкент-Андижон-Тошкент» йўналишидаги 92/91 сонли поездининг ҳаракатланиш жадвалида ўзгаришлар эълон қилинади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.