Тошкентдан Бухорога — 3,5 соатда

Тошкентдан Бухорога — 3,5 соатда

Яқин кунлар ичида тезюрар поездлар Тошкентдан Бухорогача 3,5 соатда етиб борадиган бўлади, деб хабар бермоқда Sputniknews-uz.com саҳифаси.

Нашр хабарига кўра, айни дамда Самарқанд Бухоро орасида темир йўлни электрлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Темир йўлнинг Навоий ва Бухоро бўлаги қайта таъмирдан чиқди. Энди поездлар ушбу йўлдан 160 км/соат тезлик билан ҳаракатланиши мумкин. Мароқанд — Навои йўналишида эса 140 км янги поезд йўли қурилди. Поезд йўли қурилиши билан бир вақтда станциялар, пиёдалаp ўтиш жойи, кўприк ва йўл ўтказгичлар ҳам қуриб битказилди. Қурилган иншоотларнинг умумий ҳисоби 220тани ташкил қилди.

Темир йўлининг Самарқанд – Бухоро бўлаги электрлаштирилганидан кейин, тезюрар поездлар ушбу йўлдан ҳаракатланиши мумкин. Узунлиги 620 км бўлган масофани поездлар 3 соату 30 минутда босиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 22 июнида Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли ишга туширилган эди. Мамлакатда темир йўли хизматларига бўлган эҳтиёж катта. Бугунги кунда темир йўли орқали 70 % юклар ва 60% йўловчилар ташиб ўтказилади,  “Афросиаб” поезди хизматларидан 1 миллиондан ортиқ киши фойдаланган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#Buxoro

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.