Тошкентдан Фарғона водийсига илк йўловчи поезди қатнови 27 августдан йўлга қўйилади

Тошкентдан Фарғона водийсига илк йўловчи поезди қатнови 27 августдан йўлга қўйилади

Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишидаги илк йўловчи поездининг қатнови 27 августдан бошлаб амалга оширилади. У пойтахтдан эрталабки 8:30 да йўлга чиқади. Бу ҳақда Твиттер фойдаланувчилари томонидан жойлаштирилган “Ўзбекистон темир йўллари” бошқаруви раиси Ачилбой Раматов буйруғида айтилган. Ҳозирда ҳеч қандай расмий маълумот берилмаган.

Kun.Uz‘нинг ёзишича, Поезд маршрути янги электрлаштирилган “Ангрен-Поп” темир йўл линияси орқали Тошкент-Ангрен-Орзу-Поп-Қўқон-Марғилон-Андижон шаҳарларидан ўтади.

Поезд 12та йўловчи вагонидан иборат бўлади. 20 августга қадар янги поезд қатнов графиги йўловчиларга маълум қилинади.

Июнь ойининг охирида топширилган “Ангрен-Поп” темир йўлининг узунлиги 123,1 км.ни ташкил қилади. У Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг бошқа вилоятлари билан боғлади.

Режага кўра, биринчи йил 600 минг нафар йўловчи ташиш кўзда тутилган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.