Тошкентдан Иссиқкўлга ҳар ҳафта поезд қатнай бошлади

Тошкентдан Иссиқкўлга ҳар ҳафта поезд қатнай бошлади

22 мартдан бошлаб “Тошкент-Бишкек-Балиқчи-Тошкент” йўналиши бўйича поезд қатнови бошланди. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар бермоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг маълумотига кўра, ҳар ҳафтанинг пайшанба куни соат 20:50да Тошкент Марказий вокзалидан поезд жўнаб кетади. Тошкентга эса якшанба куни соат 5:30да етиб келади. Йўлга 25 соат 39 дақиқа вақт кетади.

Ушбу поезд 300 йўловчига мўлжалланган бўлиб, биринчи синф вагонлари, 5 купе, 2 плацкарт ҳамда вагон-ресторанни ўз ичига олган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"