Тошкентдан Москвага авиақатновлар сони ҳафтасига 21 тага етказилади

Тошкентдан Москвага авиақатновлар сони ҳафтасига 21 тага етказилади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари “ Миллий авиакомпанияси жорий йил сентябрь ойидан пойтахтдан Москвага ҳафтасига 21 та қатновни амалга оширишни, вилоят аэропортларидан эса қатновлар сонини ҳафтасига 9 тага етказишни режалаштирган. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати маълум қилди.

Миллий авиакомпания ҳозирги кунда Домодедово аэропортига Ўзбекистон шаҳарларидан ҳафтасига 36 та мунтазам халқаро қатновни, Тошкентдан 16 та авиақатновни амалга ошириб келмоқда.

Жорий йилнинг июн ойи якунларига кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Москванинг “Домодедово” аэропортидан белгиланган жадвалдан кечикишсиз халқаро қатновларни амалга оширган “энг пунктуал авиакомпания” деб эътироф этилди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.