Тошкентдан Термизга электрли поездда

Тошкентдан Термизга электрли поездда

20 мартдан бошлаб Тошкент-Қарши электропоездининг йўналиши Термизгача узайтирилди.

“Йўловчиларга, сайёҳларга янада қулайлик яратиш мақсадида жорий йил 20 мартдан бошлаб, ҳозиргача “Тошкент–Қарши-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 4/3 сонли электропоезди “Тошкент-Термез-Тошкент” йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлади. Мазкур электропоезд ҳафтада 6 кун, яъни сешанба кунидан бошқа барча кунларда ҳаракатини амалга оширади. Тошкентдан соат 08:50 жўнайдиган 4-сонли электропоезд, соат 20:16 да Термиз вокзалига, Термиздан соат 06:50да жўнайдиган 3-сонли электропоезд эса, соат 18:44 да Тошкент вокзалига кириб келади”, деб ёзмоқда “Ўзбекистон темир йўллари”нинг матбуот хизмати.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"