Тошкентга кондиционерли автобуслар келтирилади

Тошкентга кондиционерли автобуслар келтирилади

2018 йилда Тошкент автобус парки кондиционер билан жиҳозланган 80 дона MAN автобуслари билан бойийди. Сиқилган газда ишлайдиган паст полли автобуслар Самарқанддаги JV MAN Auto-Uzbekistan корхонасида ишлаб чиқарилади. Унинг салони кенг бўлиб, 90 нафаргача йўловчи сиғади.

"Сиқилган газда ишлайдиган автобусларнинг устун жиҳати шундаки, улар дизел билан юрадиган автобусларга нисбатан сезиларли даражада кам зарарли модда чиқаради. Янги технологияларнинг қўлланиши натижасида ёқилғи харажати 30-35%га камаяди. Шунингдек, бу автобуслар паст шовқин чиқаради", — деди JV MAN Auto-Uzbekistan вакили.

Автобусларга 310 от кучига эга двигателлар ўрнатилган бўлиб, йўловчилар хавфсизлиги ва қулайлиги учун ҳаракатни электрон бошқарув тизими билан жиҳозланган.

Корхона уч йил давомида пойтахт автопаркига 350 дона MAN автобусларини етказиб бериши режалаштирилган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.