Тошкентга табиий газда юрадиган замонавий автобуслар келтирилди

Тошкентга табиий газда юрадиган замонавий автобуслар келтирилди

8 февраль куни Тошкентга Белоруссиядан катта ва ўрта ҳажмдаги "MAZ Lotos" русумли иккита тажриба автобуси келтирилди. Бу ҳақда "Тошшаҳартранс" АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, бу автобуслар табиий газ воситасида юради.

Ушбу автобусларнинг поли паст бўлиб, ногиронлар аравачалари ва жисмоний имконияти чекланган шахсларга қулайлик яратувчи махсус қурилма билан жиҳозланган.

Маълум қилинишича, автобуслар "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ таркибига кирувчи автопаркларда синовдан ўтказилади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#автобус

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.