Тошкентликлар бир йилда 60 соат вақтини таксида ўтказиши маълум бўлди

Тошкентликлар бир йилда 60 соат вақтини таксида ўтказиши маълум бўлди

inDriver йўловчи ташиш мобил сервиси тошкентликлар бир йилда 60 соат вақтини таксида ўтказишларини аниқлади. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

inDriver тадқиқот давомида Тошкент аҳолиси қачон ва қайси йўналишларда таксига буюртма бериши ва қанча вақт юришини таҳлил қилиб чиқди.

Статистикага кўра, Тошкент аҳолиси ҳафтасига ўртача 3-4 марта таксига буюртма беради. Дам олиш кунларида иш кунларидагига нисбатан икки марта кўпроқ буюртма берилади.

Таксида юришнинг ўртача давомийлиги 18 дақиқа 17 сонияни, ўртача масофа 3,7 километрни, ўртача нарх эса 1000 сўмни ташкил этади.

Энг кўп буюртма эрталаб соат 8-9 ҳамда кечки 7-19га тўғи келади. Дам олиш кунлари соат18 дан 22 га қадар таксилар банд бўлади.

Энг кўп буюртмалар Сергели, Юнусобод, Қўйлиқ, Чилонзор туманларидан ва Шота Руставели кўчасидан тушади.

Энг кўп бориладиган манзиллар эса Қўйлиқ бозори, аэропорт, «Водник» даҳаси, Жанубий вокзал, ТТЗ «Диадора», Сергели—8а, Сергели—7, «Малика» савдо маркази ҳисобланади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#такси

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.