Тошкентнинг 2, 38 ва 72-йўналишдаги автобусларида Wi-Fi ишга тушди

Тошкентнинг 2, 38 ва 72-йўналишдаги автобусларида Wi-Fi ишга тушди

Тошкент шаҳридаги 2, 38 ва 72-йўналишдаги автобусларда Wi-Fi Bus лойиҳаси доирасида Wi-Fi ишга тушди. Бу ҳақда UZINFOCOM маркази «Дарё»га маълум қилди.

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси йил давомида 50 та автобусни Wi-Fi ускуналари билан жиҳозлашни режалаштирган. Лойиҳа UzMobile компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Қайд этишларича, эшикларида Wi-Fi Bus белгиси бўлган автобусларда йўловчилар «Ziyonet.uz» миллий таълимий-кўнгилочар портали хизматлардан фойдаланиши мумкин.

Тошкент автобусларида ZiyoNET тармоғига уланиш қуйидагича амалга оширилади:

  • Абонент 9432 қисқа рақамига (UZMOBILE абонентлари учун) ёки (+998-95) 146-94-34 (бошқа операторларнинг абонентлари учун) рақамига SMS-хабар юбориши керак;
  • «UZMOBILE — Wi-Fi Bus» номли тармоқ қидириб топилади;
  • Пайдо бўлган янги ойнанинг тегишли майдонларига телефон рақами (кириш) ва SMS орқали олинган парол киритилади.
Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.