Тошкентнинг 39та чорраҳасидаги камералар қоидабузарликларни қайд этмоқда

Тошкентнинг 39та чорраҳасидаги камералар қоидабузарликларни қайд этмоқда

Тошкент шаҳри чорраҳаларида жойлаштирилаётган камералар ва тезлик ўлчовчи радарларнинг қачон тўлиқ ишга туширилиши маълум эмас.

Бугунги кунда шаҳар бўйича жами 39та камера чорраҳаларда содир бўлаётган қоидабузарликларни синов тариқасида қайд этмоқда. Умуман, режа бўйича жами 120та чорраҳага кузатув ва қоидабузарликни қайд этувчи камералар, бундан ташқари, кўчаларда тезликни қайд этувчи фоторадарлар ўрнатилади. Барча тайёргарлик ишлари якунлангач, жиҳозлар ўрнатилганидан сўнг, ҳаммаси бир кунда бир вақтнинг ўзида ишга туширилади, деб Kun.uz ёзмоқда.

Чорраҳаларга ўрнатилаётган камералар ва йўлларга ўрнатилувчи фоторадарлар фақат янги бўлади.

2 март куни “Профилактика куни” муносабати билан Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасида ОАВ вакиллари иштирокида матбуот брифинги ташкил этилгани ҳақида аввал хабар берилган эди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.