Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати чекланади

Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати чекланади

Наврўз байрами муносабати билан Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати чекланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси хабар бермоқда, деб ёзади Sof.uz. Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати 2017 йил 19 март куни соат 21:00 дан байрам тадбирлари тугагунга қадар чекланади.

Бундан ташқари, халқ сайллари ўтказилиши режалаштирилган маданият ва истироҳот боғлари, оромгоҳлар ва бошқа кўчаларда вазият тоқазо этганда транспорт воситалари қатнови вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Байрамни кўнгилдагидек ўтказиш мақсадида амалга оширилаётган ушбу ишларни тўғри тушунган ҳолда ёндашишингизни ҳамда ЙПХ инспекторлари кўрсатган йўналишларда ҳаракатланиб, хавфсизликни таъминлашга ҳисса қўшишингизни сўраймиз», дейилган хабарда.

Транспорт воситалари ҳаракати чекланадиган кўчалар рўйхати:

-Лабзак кўчаси – Зулфияхоним кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасига қадар.
-Қорасарой кўчаси – Абдулла Қодирий кўчасидан Нурафшон кўчасига қадар;

2017 йил 20 март куни соат 06 00 дан 16 00 гача:
-Абдулла Қодирий кўчаси – Себзор кўчасидан Қорасарой кўчасига қадар;
-Зарқайнар кўчаси – Абдулла Қодирий кўчасидан Сағбон кўчасига (“Зарқайнар” супермаркетига) қадар.

2017 йил 21 март куни соат 06 00 дан 21 00 гача:
-Абдулла Қодирий кўчаси – Себзор кўчасидан Қорасарой кўчасига қадар;
-Зарқайнар кўчаси – Абдулла Қодирий кўчасидан Сағбон кўчасига (“Зарқайнар” супермаркетига) қадар;

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.