Тошкентнинг Ойбек кўчаси бўйлаб ҳаракат тўлиқ тикланди

Тошкентнинг Ойбек кўчаси бўйлаб ҳаракат тўлиқ тикланди

24 октябрь эрталабдан Ойбек кўчасининг Нукус ва Туркистон кўчалари билан кесишмаларидаги ҳаракати тўлиқ тикланди, деб хабар қилмоқда Kun.uz сайти. У август ойи охирларида фонтан ва ўтирғичлар ўрнатилган яшил ҳудуд барпо қилиш мақсадида ёпилган эди.

21 октябрда фонтан ва бошқа қурилмаларни демонтаж ишлари бошланган эди. 23 октябрь, якшанба куни бу ерга асфальт ётқизилган, бугундан автотранспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.