Тошкентнинг яна қайси жойларида радар ўрнатилди?

Тошкентнинг яна қайси жойларида радар ўрнатилди?

Тошкент ҳокимиятининг матбуот-хизмати шаҳарнинг яна тўрт жойига радарлар ўрнатилганлигини хабар қилмоқда. Улар Ибн Сино мавзеи, Гиламсарой, Зангиота ва Юнусобод туманида ўрнатилган.

Июнь ойининг бошида шаҳарга 30дан ортиқ автоматлаштирилган радарлар ўрнатилганди. Улар 350 метргача масофадаги автомобиль тезлигини ўлчай олади ҳамда фото ва видеотасвирга туширади. Бундан ташқари Тошкент йўлларининг ёритилганлиги билан боғлиқ ҳолат ҳам ўрганилмоқда.

Ўзбекистондаги кўплаб йўл-транспорт ҳодисалари тезликни ошириш сабабли келиб чиқади.

Кўрилаётган тадбирлардан мақсад йўллардаги учар ҳайдовчилар билан курашиш ҳамда ҳуқуқни ҳимоялаш органларининг ҳайдовчилар билан тўғридан тўғри мулоқотга киришишидан воз кечишдир.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"