«Тошшаҳартрансхизмат» фуқаролар қабулхонаси иш бошлади

«Тошшаҳартрансхизмат» фуқаролар қабулхонаси иш бошлади

«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамиятида фуқаролар қабулхонаси иш бошлади. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Айни пайтда жамият раҳбарияти ҳар куни аҳоли мурожаатлари билан бевосита ишлаяпти. Фуқаролар қабулхонасида барча шароит яратилган, у замон талаблари даражасида жиҳозланган. Мурожаатчилар кутиш хонаси, қабулхонада замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, компьютер жамланмаси, юмшоқ офис мебеллари ва кондиционер мавжуд.

Фуқаро қабулхонасида ҳар бир мурожаатчи шикоят, таклиф-мулоҳаза ва аризаси чуқур ўрганилиб, таҳлил этилмоқда. Масалан, шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Ушбу хайрли ишга аҳоли билан ишлашда зарур билим, ташкилотчилик ва таҳлил қилиш қобилияти бор, маънавий-ахлоқий юксак фазилатларга эга, юқори малакали ходимлар жалб этилган.

Нодир Йўлдошев, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бош мутахассиси 

Айтиш ўринлики, фуқаролар қабулхонаси ташкил этилган 2016 йил 19 декабрдан буён 21 нафар аҳоли мурожаат қилди. Мурожаатчилар талаб ва истаклари жамият раҳбарияти томонидан чуқур ўрганилиб, муаммолар ҳал этилди.

Бундан ташқари, ёзма, оғзаки ва электрон тарзда ҳам мурожаатлар қабул қилинмоқда. Жумладан, 2017 йилнинг 17 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан жамиятга тегишли 750 мурожаат келиб тушган. Шундан 739 таси ижобий ҳал этилди. Қолганлари юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Фуқаролар жамиятнинг www. tshtx.uz сайти ҳамда 1062 қисқа рақамли «Ишонч телефони» орқали ҳам мурожаат, таклиф ва мулоҳазаларини билдириши мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.