«Тошшаҳартрансхизмат» ойлик йўл чипталарининг янги нархларини маълум қилди

«Тошшаҳартрансхизмат» ойлик йўл чипталарининг янги нархларини маълум қилди

Тошкент шаҳрида 1 апрелдан шаҳар жамоат транспортида юриш ҳуқуқини берувчи ойлик йўл чипталари нархи ошди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан автобус, трамвай, метроларда йўлкира 1 000 сўмдан 1 200 сўмга қимматлади.

Шунингдек, ойлик йўл чипталарига ҳам янги нархлар белгиланди:
А — сериясидаги умумий ойлик йўл чиптаси — 120 000 сўм;
АV — сериясидаги ойлик йўл чиптаси — 96 000 сўм;
O’- сериясидаги ўқувчилар учун ойлик йўл чиптаси — 60 000 сўм;
Т — сериясидаги талабалар учун ойлик йўл чиптаси — 60 000 сўм;
N — сериясидаги нафақадорлар учун ойлик йўл чиптаси — 60 000 сўм бўлди.

Йўналишли такси(маршрутка)ларда ойлик йўл чиптаси ва гувоҳномалар амал қилмайди.

Манба: Kun.uz

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.