«Тошшаҳартрансхизмат» сифатсиз хизматининг сабабларини бартараф этмоқчи

«Тошшаҳартрансхизмат» сифатсиз хизматининг сабабларини бартараф этмоқчи

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан Тошкент шаҳридаги автобус транспортини сифатсиз хизматининг сабаблари бўлган тизимли камчиликларни бартараф этиш мақсадида чоралар мажмуи ишлаб чиқилди. Бу ҳақда акцмядорлик жамият матбуот хизмати хабар берди.

«Тошшаҳартрансхизмат» бошқаруви ташаббуси билан ўтказилган текширув натижасида қатор автосаройлар рахбарлари, автобуслар техник ҳолати, уларга техник хизмати кўрсатиш, GPS-мониторинг ва хайдовчилар билан икки томонлама алоқа учун масъул мутасаддилар томонидан йўл қўйилган қўпол бузилишлар, шу жумладан йўл ҳаққи олишдаги қоидабузарликлар аниқланди. Аниқланган қоидабузарликлар бўйича қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

Ҳозирги пайтга қадар, рухсатсиз ўчирилган GPS-мониторинг ва хайдовчи билан икки томонлама бевосита мулоқот тизимлари тикланган. Автобус саройлари рахбарлари, бош механиклари ва автобусларни техник ҳолати учун масъул сервис хизматлари рахбарларига ва хайдовчиларга автобусларни йўналиш пайтидаги ёнғинлари учун моддий жавобгарлик юклатилган. GPS жиҳозларига рухсатсиз тегиш ёки ўзгартиришлар киритиш жараёнлари аниқланган тақдирда қатъий чора ишдан бўшатиш, ёки аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотларни мутасадди ташкилотларга тақдим этиш ҳамда улар томонидан қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

Жорий йилнинг 28 август куни Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан ўтказилган транспорт масалаларига бағишланган мажлисда берилган топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан қуйидаги чоралар кўрилмоқда:

Биринчи: вазиятни таҳлил қилиш ва компанияни ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида Жанубий кореянинг компанияларидан бирини жалб қилиш ишлари бошланган.

Иккинчи: автосаройлардан бирини хорижий компанияга бошқарувни бериш устида ишлар олиб борилмоқда.

Учинчи: йўл ҳаққини тўлашни автоматик тизимга ўтказишни тезлатиш ва тизимни 2018 йилнинг оҳирига қадар ишларни бошлаш режалаштирилган.

Тўртинчи: GPS тизимининг сунъий равишда ўчириб қўйилган барча функциялари тиклаш ва амалдаги тизимга янги функциялар киритиш.

«Йўловчиларнинг асосий эътирозлари автобусларни кутиш вақти, қатнов жадвали бузилиши ва тезлик қоидаларини бузишлари билан боғлиқ. Шу сабабли, ҳозирги кунда биз барча назорат ва бошқарув жараёнларини ахборот тизимлари орқали амалга ошириш чораларини кўраяпмиз. Бу чоралар, ноқонуний тил бириктириш, ўғирлик ва коррупцияни тўҳтатишига ишонамиз», — дейди «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқаруви раиси Моҳир Валиев.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ юридик хизмати томонидан шахсий иш шартномалари жорий этилади. Уларда моддий жавобгарлик, рағбарлантириш ва жазолаш янги тизими кўзда тутилган. GPS-трекерлар, икки томонлама алоқа, ёқилғи назорат қилувчи жиҳозлар сунъий равишда бузган ходим, ким бўлишидан қатъий назар ишдан бўшатилади.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ да масъул ходимларлардан иборат комиссия тузилди. Комиссиянинг асосий вазифаси сифатида автосаройлар ҳолатини билиб бориш, уларнинг иш жараёнларини текшириш, аниқланган камчиликларни бартараф қилиб, такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқаруви томонидан йўловчиларга автобус хизматини кўрсатишни янги усулларини тадбиқ қилиш ва бошқариш оид масалалар юзасидан, амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрламоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.