Toyota автоматик ва механик қутини омихталаштирди

Toyota автоматик ва механик қутини омихталаштирди

Янги узатмалар қутисининг асосида қўлда уланадиган оддий механик қути ётибди, аммо унинг электрон блоки ҳам бор. “Ақлли” электроника тез ҳаракатланганда пастки узатмани улашга ва секин юрганда юқори узатмани улашга йўл қўймайди. Бу узатмалар қутисининг умрини чўзибгина қолмай, “скорост”ни адаштириб юборувчи ғўр ҳайдовчиларнинг хатоларидан ҳам муҳофазалаб туради.

Автомобиль қия йўлда ўз ҳолича пастга юраётганда электрон блок нейтрал ҳолатга ўтади. Бу механизмнинг деталларини ейилишдан асрайди ва ёнилғини тежайди.

Аммо янги қутининг энг асосий ютуғини ҳали айтмадик. У автоматик қутига нисбатан арзонроқдир.

Toyota янги қути қачон серияли йўлга қўйилишини маълум қилмади. Аммо ушбу инновацион механизмнинг афзаллиги яққол кўриниб турибди ва рақобатда “Тойота”га катта муваффақият келтириши тайин.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"