Toyota экологик тоза автомобилларни ривожлантириш учун 2,8 миллиард доллар маблағ киритади

Toyota экологик тоза автомобилларни ривожлантириш учун 2,8 миллиард доллар маблағ киритади

Япониянинг йирик автоконцерни Toyota экологик тоза автомобиллар линейкасини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш учун 300 миллиард иена (2,8 миллиард доллар) маблағ киритади. Бу ҳақда 20 февраль куни Nikkei газетаси маълум қилди, деб ёзади Daryo.uz.

Илмий-тадқиқот объекти Айти префектурасида жойлашиб, унинг ҳудудида 11 та турли синов треки барпо этилади. Марказнинг умумий майдони 650 гектарга яқин бўлади. У ўз ишини келгуси йилдаёқ бошлаши кутилмоқда.

Синов трекларида ҳайдовчилар турли давлатларда дуч келадиган шарт-шароитлар модели яратилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#Toyota

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.