Toyota FCV Plus водородли концепти

Toyota FCV Plus водородли концепти

Toyota корпорацияси Токио автосалонида FCV Plus номли ғаройиб концепткарни намойиш қилди. Бу автомобиль водород ёнилғисини ишлатади. Техник тавсифлари ҳали ошкор этилмади, қолаверса, автомобиль серияли ишлаб чиқарилишга ҳам тайёр эмас.

Ажойиб томони шундаки, FCV Plus “ғилдиракли электростанция”га айланиши мумкин. Яъни ундан электрогенератор сифатида хонадонда маиший мақсадларда фойдаланса бўлади.

Ҳар бир ғилдирагида электромоторлар ўрнатиш кўзда тутилган. Ёнилғи элементи блоги машинанинг олд қисмига, водород баки эса орқа ўриндиқнинг ортига ўрнатилади. Автомобиль габарити 3800 × 1750 × 1540 мм, ғилдираклар базаси 3000 мм. Салони келажак услубида ясатилган, бошқарув панелига каттакон дисплей жойлашади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"