Toyota компанияси тежамкор гибрид Corolla’ни тақдим этди

Toyota компанияси тежамкор гибрид Corolla’ни тақдим этди

Лос-Анжелесда Toyota Corolla седанининг тежамкор талқини тақдим этилди. Автомобильнинг маълум қилинган ёқилғи сарфи 100 километрга 4,7 литрни ташкил қилади. Бу ҳақда Daryo.uz хабар берди.

Автомобиль 96 от кучига эга 1,8 литр сиғимли двигатель, иккита электромотор, вариатор ва никел-металлогидрид аккумуляторлар блоки билан жиҳозланган. Машинанинг умумий кучи 122 от кучига тенг.

Гибрид фақат электродвигателда ҳаракатланиши мумкин. Бунда аккумулятор заряди тормозланиш вақтида рекуперация тизими ҳисобига қайта тикланади.

Мавзу:

#Corolla#Toyota

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.