Toyota компаниясининг машина ясаш учун пўлати охирлаб қолди

Toyota компаниясининг машина ясаш учун пўлати охирлаб қолди

Япония автокомпанияси металл етишмовчилиги орқасидан автомобиль ишлаб чиқаришда танаффус эълон қилиши мумкин.

8 февралдан бошлаб Toyota Motor автоконцерни пўлат етишмаётганлигидан бир ҳафтага ишни тўхтатиши эҳтимоли бор. Ходимларга февралнинг 1-дан 5-кунигача хизматдан ташқари ишлаш тақиқланди. Корхона ишининг тўхташ ёки тўхтамаслиги яқин кунларда маълум бўлади.

8 январ куни Тойотага хомашё етказиб берувчи Aichi Steel компаниясига тегишли заводда портлаш юз берган. Оқибатда ишлаб чиқариш линияларидан бири қаттиқ зарар кўрган. Таъмирлаш ишлари эса мартга қадар давом этади. Мазкур ҳодиса туфайли Тойота автоконцерни фаолиятида муаммо юзага келмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"