Toyota “қора туйнук”ларни бартараф этиш йўлини топди

Toyota “қора туйнук”ларни бартараф этиш йўлини топди

Коинотда турли объектларни ўз қаърига ютиб юборувчи бўшлиқларни физиклар “қора туйнук” деб аташидан хабардорсиз. Сизнинг машинангиз ўриндиқлари остига бирор буюм, масалан, телефон ёки калит тушиб кетганда қидириб овора бўлганмисиз? Гоҳида машинани тўхтатиб ўриндиқнинг остини пайпаслашга тўғри келганми? “Тойота”нинг янгилиги сизни шу оворагарчиликдан қутқаради.

Toyota бу нуқсонни бартараф этишнинг оригинал усулини ўйлаб топди. Япон инженерлари олд ўриндиқлар остига “тутқич-таглик”лар ўрнатади ва йўқолган буюмлар тўғри унга тушади. “Тутқич-таглик”лар ўриндиқлар ораси ва эшик бўсағасига жойлаштирилади. Харидор механик ва электр ёрдамида ишлайдиган “тутқич-таглик”ларни танлаши мумкин.

Тагликларнинг ишлаш тартиби жуда содда. Буюм унга тушгач, ҳайдовчи бир ҳаракат билан уни махсус бўлмага сирпантириб юборади. Бу амалиётни автоматик тарзда ҳам бажариш мумкин. Кейин буюмни бўлманинг ўзидан чиқариб олади, қийналиб қидириб ўтирмайди.

“Тутқич-таглик”нинг тузилиши жуда оддий. Қиммат эмас, яъни машина нархига деярли таъсир қилмайди. Ўз ўрнида ҳайдовчига катта енгиллик туғдиради.

Ҳозирча, Toyota бу ихтирони патентлади, аммо серияли автомобилларга қачон уни ўрнатиб чиқаришини билмаймиз.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#ихтиро

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"