Toyota қушқанот эшикли кичик автомобиль тайёрлади

Toyota қушқанот эшикли кичик автомобиль тайёрлади

Япон компанияси Concept-i Ride деб номланган шаҳар электрокарининг премьераси 25 октябрда Токио автосалонида ўтказилишини маълум қилди. Мазкур концепт эшиги тепага очиладиган энг кичкина автомобиль номига даъвогарлик қилиши мумкин, деб ёзади Motor1.

Concept-i RideConcept-i Rideнинг узунлиги 2,5 метр холос. Кенглиги 1,3 ва баландлиги 1,5 метр. Салонига икки одам ўтиради, юкхонаси ҳам бор. Машина фақат электр токида ҳаракатланади. Батафсил техник кўрсаткичлари келтирилмади, бироқ тўла заряди билан 150 кмгача юриши айтилмоқда.

“Тойота”чилар бўлғуси автокўргазмада Concept-i Walk деб номланган уч ғилдиракли антиқа транспортни ҳам кўрсатмоқчи. У самокатни эслатади, аммо кўпи билан пиёданинг тезлигида юриши мумкин. Заряди эса 20 кмга етади.

Concept-i Walk

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"