Toyota телефондан тез зарядланувчи электромобиль ишлаб чиқармоқчи

Toyota телефондан тез зарядланувчи электромобиль ишлаб чиқармоқчи

Toyota янги турдаги батареялар ишлаб чиқаришни режалаштирган. Уларнинг йўл захираси узоқ ҳамда жуда қисқа вақтда қувватланувчи бўлади. Бу ҳақда Chunichi Shimbun нашри хабар қилмоқда.

Янги платформага қурилган ва янги батарея ўрнатилган электромобиль бир неча дақиқадаёқ заряд олади.

Ҳозирги электромобилларга ўрнатилаётган литий-ионли батареялар 20-30 дақиқада зарядланиб, 300-400 км йўл юришга етади. Демак, янги турдаги батарея телефондан ҳам тезроқ қувват олади.

Янги электрокар 2022 йилдан сотувга чиқади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"