Toyota «учар автомобиль»нинг қаноти учун патент олди

Toyota «учар автомобиль»нинг қаноти учун патент олди

Toyota’нинг Шимолий Америка бўлинмаси тақдимоти 2014 йил июнида ўтказилган лойиҳа — «учар автомобиль»нинг қаноти конструкцияси учун АҚШда патент олди. Патент учун талабнома 2014 йил 2 март куни берилгани кўрсатилган.

Конструкция «Аэромобиль учун мўлжалланган йиғилувчи қанот» номини олган. Ғояга кўра, тўрт қанот ишламаётган вақтда автомобилнинг том қисмидаги махсус бўлмада туради. Қанотларни салондаги махсус тугмани босиш орқали ҳаракатга келтириш мумкин. Қанотлар навбати билан силжийди, айни вақтда уларнинг ҳар бири учун алоҳида кўтариш кучини белгилаш мумкин.

Toyota‘нинг патент ҳужжатидаги сурат

Toyota‘нинг патент ҳужжатидаги сурат

«Аэромобиль»га айнан қандай двигатель ўрнатилиши ҳақида патентда маълумот берилмаган. «Тойота»нинг мазкур лойиҳаси узоқ истиқболга мўлжалланган бўлиб, автомобилнинг тажрибавий намунаси тахминан қачон пайдо бўлиши ҳозирча маълум қилинмаяпти.

Toyota «учар машина» устида ишлаётгани маълум бўлганида, бунда гап иш фаолияти ҳаво ёстиқчада ҳаракатланувчи кемага ўхшаш транспорт воситаси ҳақида бораётгани таъкидланган эди. Toyota’нинг техник департаменти топ-менежерининг сўзларига кўра, компания мазкур автомобилни «учар» эмас, балки «ҳавога бироз кўтарила оладиган» восита сифатида кўраётганини маълум қилганди.

Ҳозирги вақтда маълум энг машҳур замонавий «учар автомобиллар» сифатида Словакиянинг AeroMobil, Германиянинг икки фюзеляжли Carplane лойиҳалари, шунингдек, АҚШнинг Terrafugia компанияси томонидан ишлаб чиқилган Transition ва TF-X лойиҳаларини кўрсатиш мумкин. Хусусан, TF-X ишланмаси вертикал учиш имкониятига эга.

Учар автомобилларнинг сериялаб ишлаб чиқариладиган илк намуналари қачон пайдо бўлиши номаълум. AeroMobil мутахассислари автомобилни ишлаб чиқаришга шошмаётганини бир неча бор маълум қилган: «Бу болалар ўйинчоғи эмас — биз Голливуд фильмлари учун реквизит тайёрлашни истамаймиз». Terrafugia ходимлари эса TF-X устидаги ишлар ҳали 8-12 йил давом этади, деб ҳисоблайди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.