Toyota ва Mitsubishi машиналари учун сифатсиз металл етказиб берилгани аниқланди

Toyota ва Mitsubishi машиналари учун сифатсиз металл етказиб берилгани аниқланди

Япониянинг қора ва рангли металлар ишлаб чиқарувчи йирик компанияси Kobe Steel чиқараётган маҳсулотининг сифатини қалбакилаштиришда айбланди, деб ёзмоқда Nikkei Asian Review. Фактлар ички аудит чоғида аниқланган. Текширувлар корхонанинг айрим ходимлари буюртмани белгиланган муддатда бажариб улгуриш учун металл синаш маълумотларини атайлаб ўзгартириб қўйганлигини кўрсатди.

Kobe Steel 2016 йилнинг сентябридан то 2017 йилнинг августигача истеъмолчига 19,3 минг тонна алюминий ва 2,2 минг тонна мис маҳсулотларини етказиб берган. Бу мазкур муддат давомидаги етказмаларнинг 4 фоизини ташкил этади.

Сифати талабга жавоб бермайдиган маҳсулотларни 200дан ортиқ истеъмолчи қабул қилган аниқланди. Уларнинг қаторида Toyota ва Mitsubishiдан ташқари Heavy Industries, Boeing, Subaru ва Mazdaлар бор.

Аммо металл корхонаси ўз етказмалари мижозларнинг маҳсулотларининг хавфсизлигини ўзгартирганлиги ҳақида маълумотга эга эмаслигини билдирди. Kobe Steel зиддиятни чуқурлаштирмаслик учун мижозларининг ҳар бири билан ишлашда давом этмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"