Toyota водородга ишловчи фуралар чиқаради

Toyota водородга ишловчи фуралар чиқаради

Япон автокомпанияси водород ёнилғисига ҳаракатланувчи оғир юк автомобиллари ишлаб чиқаришга қарор қилганини билдирди. Экологик тоза машиналар чиқариш дастури Project Portal деб номланган.

Экологик тоза автомобилнинг тақдимоти Лос-Анжелесда ўтказилди. Юк машинасини америкача “8-класс”да таснифланди. У 36 тоннагача юк кўтара олиши мумкин.

Фурага 670 от кучига эга мотор ўрнатилган. Бакида тўла ёнилғи билан 320 км йўл босади. Ёнилғи тўлдириш 20 дақиқадан кўп вақт олмайди.

Эслатиб ўтамиз: “Тойота”чилар водородли юк машинасидан ташқари автобус ҳам чиқаришни режалаштирмоқда. Қулоққа чалинган гапларга кўра, 2020 йилда Токиода ўтказиладиган ёзги Олимпия ўйинларида меҳмонларга водородли автобус хизмат кўрсатади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"