Toyota Японияда тўртинчи авлод Prius гибридини сотишни бошлади

Toyota Японияда тўртинчи авлод Prius гибридини сотишни бошлади

Дунёдаги энг йирик компаниялардан бўлган Тойота айни вақтда Toyota Prius ишлаб чиқаришни устувор вазифа сифатида белгилади. Компания йилига 350 минг Prius модели сотишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Кузатишларга кўра Toyota Prius, асосан, АҚШ ва Японияда талабгир саналади.

Toyota Prius беш эшикли хэтчбек. Тўла узатмали. Японияда нархи 2,42 млн иен (20 минг доллар атрофида) туради.

Гибрид хэтчбекнинг энг диққатга сазовор хусусияти тежамкорлиги бўлиб, 40 кмга 1 литр бензин сарфлайди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"