Toyotaнинг седани – амалдорлар орзуси

Toyotaнинг седани – амалдорлар орзуси

Япон маркаси Toyota Century седанининг янги авлодини намойиш қилди. Ушбу премьеранинг нақадар муҳимлигини англаш учун Toyota Centuryда Япониянинг бош вазири юришига ва ҳашаматли Toyota Century Royal лимузини Япония Императорининг расман давлат автомобиль эканлигига диққат қаратишингиз кифоя.

Бу йили Toyota маркасининг асосчиси Сакити Тоёданинг 150 йиллиги нишонланади. Тўйга тўёна сифатида японлар Century русумининг учинчи авлодини яратди. Бу русумнинг ўзи 50 йил олдин дунёга келган.

Янги Toyota Century концепт мақомида. Аммо серияли версияси худди расмдагига ўхшаш бўлади. Япон дизайнерлари консерваторларча ёндашганлиги билиниб турибди. Янги “Сенчури” 60-йилларникига ўхшайди.

Century узунлиги 5335 мм, кенглиги 1930 мм, бўйи 1505 мм, ғилдираклар базаси 3090 мм. Шундай қилиб янги седан узун базали фахрий Lexus LSни эсга солади.

Хўш, унинг ичида нималар бор? Ҳозирча, гибрид мотор ўрнатилганлигини биламиз. Қуввати 445 от кучига тенг. Салонидаги барча қулайликлар орқа ўриндиқдаги олиймақом йўловчига мўлжалланган. Унинг учун алоҳида дисплейли мултимедиа тизими, массаж қилувчи юмшоқ ўриндиқ ўрнатилган. Қисқа қилиб айтганда, Toyota Century амалдорларнинг орзуси.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"