Трактор ва Spark тўқнашуви икки кишини ҳаётдан олиб кетди

Трактор ва Spark тўқнашуви икки кишини ҳаётдан олиб кетди

Пайшанба куни Хоразм вилоятининг Шовот туманида сарлавҳада тилга олинган фожеа рўй берди.

 1990 йилда туғилган шу ерлик тракторчи М. Ҳайитбоев Magnum тракторини бошқариб кетаётиб Шовот-Урганч йўлининг 22-километрида чапга бурилди, аммо қаршисидан келаётган Chevrolet Spark автомобилига йўл бўшатишга улгурмади.

Оқибатда мудҳиш ҳалокат содир бўлиб “Спарк”даги ҳайдовчи ва йўловчи (1992 ва 1993 йилда туғилган фуқаролар) шу ернинг ўзидаёқ ҳаётдан кўз юмди. Учинчи йўловчи О. Ражабов шифохонага олиб кетилди.

Йўл-транспорт ҳодисаси тунда содир бўлган. Воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#ЙТҲ

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"