Тулада пиёдалар ҳаётини полиэтилен пакетлар ёрдамида сақлаб қолишмоқчи

Тулада пиёдалар ҳаётини полиэтилен пакетлар ёрдамида сақлаб қолишмоқчи

Россиянинг Тула шаҳри Давлат автомобиль инспекцияси махсус нур қайтарувчи полиэтилен пакетларни тақдим қилди. Улар бу турдаги пакетларни оммалаштириб пиёдалар ҳаётини асраб қолмоқчи.

Пакетларга нур қайтарувчи бўёқда “Тула, засветись” ёзуви туширилган. Уни қўлида тутган пиёдалар кечқурун машина чироғида яққол кўзга ташланади.

Бундан ҳимоявий пакетларни тармоқдаги магазинлар орқали ҳам сотиш режалаштирилмоқда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"