«Тулпор-Талго» халқаро йўловчи поезди Тошкент Марказий вокзалида кутиб олинди

«Тулпор-Талго» халқаро йўловчи поезди Тошкент Марказий вокзалида кутиб олинди

22 март куни Олмаота – Тошкент – Олмаота йўналишида қатновчи дастлабки, янги “Тулпор — Талго” халқаро йўловчи поезди Тошкент Марказий вокзалида тантанали кутиб олинди. Бу ҳақда Uz24.uz ёзмоқда.

Янги йўналишдаги поезд таркиби Қозоғистонда ишлаб чиқарилган 29 та “Тулпор-Талго” вагонидан иборат бўлиб, улар 4 тоифага бўлинади. Яъни 2 йўловчи учун люкс, бизнес-класс,4 йўловчи учун купе ва ҳар бирида 36 ўриндиқдан иборат бўлган 2 та эконом-класс вагонлари мавжуд. Шунингдек, таркибда алоҳида юк вагони, вагон-ресторан ва вагон-бар мавжуд.

Поэзд ҳафтасига икки марта қатнайди: Олмаотадан душанба ва шанба, Тошкентдан эса сешанба ва якшанба кунлари жўнайди. Йўлга сарфланадиган вақт, 16 соат 30 дақиқани ташкил этади. Поезд қатнов давомида Отар, Чу, Тараз, Чимкент, Сариоғоч ва Тошкент вокзалларида тўхтайди.

Маълумот учун, ҳозирга қадар Қозоғистон давлатига 2 та Бейноу – Нукус – Бейноу, Олмаота – Тошкент – Нукус йўналиш бўйича поездлар қатнови амалга оширилаётган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.