Туркияда янги автомобиль маркаси ташкил этилади

Туркияда янги автомобиль маркаси ташкил этилади

Motor1.com сайтининг хабарига қараганда, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон “Туркия автомобили” лойиҳасини бошлаб берган. Лойиҳавий бренд бутунлай янги ва 100 фоиз турк маҳсулотидан иборат бўлиши лозим.

Янги марка бешта маҳаллий компания ҳамкорлигида ишга туширилади. Аммо бу таниқли компаниялар автомобиль саноати билан боғлиқ эмаслиги қизиқ. Turkcell мобиль оператори, шунингдек, Kiraca, Anadolu, Zorlu, BMC Group сармоя ва молия холдинглари лойиҳани амалга оширувчилардир.

Янги автобренднинг аниқ тафсилотлари маълум қилинмади. Аммо лойиҳа ўта жиддий равишда бошланмоқда. Компания йўқдан бино этилишига қарамасдан, биринчи прототип 2019 йилда тайёр бўлиши, 2021 йилдан эса серияли русумлар ишлаб чиқарилиши керак.

Янги автомобиллар электр ёрдамида ҳаракатланиши ва энг муҳими “Тесла” бренди каби дунёга донғи кетиши лозим.

Илгари Туркия хориж компаниялари ёрдамида ўз автобрендини ташкил этишга уринган. Швеция ва Хитой билан битим тузиб, электрли машина чиқаришга ҳаракат қилган, бироқ лойиҳа ҳануз тўла амалга оширилмай қолиб кетган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"