Туркиялик муҳандислар BMW автомобилларини ҳақиқий трансформерларга айлантиришди (Видео)

Туркиялик муҳандислар BMW автомобилларини ҳақиқий трансформерларга айлантиришди (Видео)

Туркиялик муҳандислар жамоаси бир нечта BMW русумидаги автомобилларни 8 ойлик меҳнатдан кейин реал трансформерларга айлантиришга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда Interesting Engineering нашри муҳандислар жамоасига таяниб хабар берган.

turkish-engineering-768x496

Лойиҳа доирасида тўлиқ функционал трансформер роботлар яратилган. Letrons компаниясининг муҳандислари тарафидан ушбу робот/автомобиллар чиндан ҳам кишининг эътиборини тортади.

Letrons эндиликда бундай трансформер робот/автомобилларни сотувга чиқаришни режалаштирмоқда. Бироқ ушбу моделларнинг нархи анча қиммат бўлишини тахмин қилиш қийин эмас.

bmw-robot

Ҳозирча 12 кишидан иборат Letrons фирмаси муҳандислари BMW автомобилларидан яратган ушбу роботларни фақат дистанцион пульт ёрдамида бошқариш мумкин. Аммо компания лойиҳага инвесторларни жалб қилгач, ҳаракатланадиган ҳақиқий робот-автомобилларни ишлаб чиқишни режалаштирган. Сабаби ҳозирги трансформерлар фақат шаклини ўзгартиради, бироқ улар ҳаракатлана олмайди. Муҳандислар жамоаси исталган автомобилдан робот-трансформер ясаш мумкинлигини таъкидлаб ўтган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.