Туркманистон ҳайдовчиларидан 77 авторақами олиб қўйилмоқда

Туркманистон ҳайдовчиларидан 77 авторақами олиб қўйилмоқда

Қўшни Туркманистоннинг Болқон ва Тошҳовуз вилоятларида яшовчи фуқароларнинг 77 сони билан бошланган автомобиль рақами олиб қўйилмоқда.

Болқон вилоятининг Сердар этрапида (туман) йўл ҳаракати инспекторлари давлат рақами 77дан бошланган автомобилларни тўхтатмоқда ва рақам ечиб қўйилишини талаб қилмоқда. Авторақам эгалари маҳаллий йўл хавфсизлиги хизматига бориб янги авторақам олиши зарур.

Полициячиларнинг тушунтиришича, энди 77 билан бошланувчи авторақамлар фақат президентнинг қариндошларига тегишли бўлади. Бироқ айрим полициячилар бундан бехабарлигини айтмоқда.

Аввалроқ туркман полицияси мамлакатда фақат оқ рангли автомобилларни қолдириш ва аёлларнинг машина бошқаришини тақиқлаш учун ҳаракат бошлаган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"