УАЗ автомобиль ишлаб чиқаришни 25 кунга тўхтатди

УАЗ автомобиль ишлаб чиқаришни 25 кунга тўхтатди

Уляновск автомобиль заводи шанба куни янги йил тадбирлари ва ишлаб чиқаришни модернизациялаш туфайли ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда корхонанинг матбуот хизмати ТАСС мухбирига маълум қилди.

Пресслаш, пайвандлаш ва бўяш цехларида профилактика ҳамда таъмирлаш ишлари ўтказилади. Янги йил таътили 31 декабрдан 8 январгача чўзилади, 9 январдан 24 январгача эса корхонада йиллик инвентарлаш ишлари бўлиб ўтади. 25 январдан яна автомобиль чиқариш бошланади.

Уляновск автомобиль заводи тўла узатмали енгил ва тижорат автомобиллари, шунингдек, микроавтобуслар чиқаришга ихтисослашган. Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 105 минг автомобилни ташкил этади. 2000 йилдан бошлаб корхона “Соллерс” концерни таркибига киради. Автокорхона UAZнинг 10дан ортиқ русуми ва юзга яқин модификациясини ишлаб чиқаради.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"