УАЗ Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқаришни истамоқда

УАЗ Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқаришни истамоқда

ООО “УАЗ” Ўзбекистонда ўз автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласини ўрганиб чиқмоқда. Айни дамда музокаралар бошланғич босқичда, деб хабар қилмоқда РИА Новости, УАЗнинг МДҲ бўлими раҳбари Алексей Заболотновга асосланиб.

“Режаларимиздан бири – автомобилларимизни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Ўзбекистонда автомобил бизнеси борасида жуда яхши имкониятлар бор”, — деди Заболотнов Тошкентда бугун бошланган Expo-Russia Uzbekistan 2018 кўргазмасида.

Заболотнов айтишига қараганда, айни дамда УАЗ вакилари “Ўзавтосаноат” билан яқин ҳамкорликда, ушбу лойиҳанинг иқтисодий асослари ўрганиб чиқишмоқда. Ўзбекистонда УАЗнинг  Patriot, Pickup ва Profi моделларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин.

“Эҳтиёт  қисмлар билан таъминлаш, техник хизмат кўрсатиш борасида биз, анъанавий равишда, ғарбий брендларга қараганда мижозга яқинроқмиз”, — деди завод вакили.  

Сотув режалари борасида, 2018 йилда УАЗ Ўзбекистонда сотилган автомобиллар сонини 1000 тага етказмоқчи. 2017 йилда ушбу кўрсатгич 400 тани ташкил қилган эди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.