УАЗ Ўзбекистонга автомобиль етказиб беришни 2,5 баробарга оширади

УАЗ Ўзбекистонга автомобиль етказиб беришни 2,5 баробарга оширади

Россия Федерациясининг УАЗ автоконцерни бу йили мамлакатимизга минг дона тайёр автомобиль етказиб бермоқчи. Бу ўтган йилгидан 2,5 баробарга ортиқ миқдордир.

УАЗ 2017 йилда хорижга 5101та автомобиль чиқарган бўлиб, экспортининг асосий қисми МДҲ давлатларига тўғри келади. Жорий йилда компания экспорт ҳажмини кўпайтиришни истамоқда.

Бироқ марканинг автомобиллари рейтинги тобора пастлаб бормоқда. Экспертлар бунинг сабаби УАЗ маънан эскирган авторусумлар ишлаб чиқараётганида, деб ҳисоблайди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#УАЗ

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"