УАЗ ПРОФИ гибрид юк машинаси қачон ишлаб чиқарилади?

УАЗ ПРОФИ гибрид юк машинаси қачон ишлаб чиқарилади?

Россия Федерациясининг УАЗ автоконцерни 2018 йилнинг ёзида “Профи” гибрид автомобилини тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар берди “Российская газета”. “Профи” унча катта бўлмаган юк машинасидир.

Компания бош директорининг гапларига кўра, автомобилнинг техник топшириғи тайёр ва унинг асосий параметрлари аниқланган. Автоконцерн мутахассислари ҳозир унинг зарарли чиқиндилари масаласида бош қотирмоқда. 2020 йилдан чиқинди газларга қўйилган талаблар ошириладиган Европа биринчи ўринда гибрид автомобиль сўрайди.

Бош директорнинг айтишича, концерн аввало юрадиган прототип ясайди, сўнгра эса машинанинг локализацияси билан шуғулланади. Аммо Уляновск заводида электродвигателлар ва сифатли батареялар ишлаб чиқарилмаслиги – бу муаммодир. Бироқ россияликлар “Реново” компанияси билан ҳамкорликда батарея ишлаб чиқаришни кўзламоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"